Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшон шаҳар ҳокимлигида Касбий малака ва билимларни ривожлантириш кенгаши ўтказилди

Зарафшон шаҳар ҳокимлигида  Касбий малака ва билимларни ривожлантириш кенгаши ўтказилди
Маълумки, бугунги кунда Республикамиз, қолаверса шаҳарда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги ”Аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари” юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириғи билан белгиланган вазифаларнинг ижроси  таъминланмоқда.
Шу мақсадда Зарафшон шаҳар ҳокимлигида  Касбий малака ва билимларни ривожлантириш кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов, сектор раҳбарлари, вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Н.Улуғбердиев ва тегишли  корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Кенгашда тегишли масалалар муҳокама қилинди ва мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech