Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ЗАРАФШОН ШАҲАР ҲОКИМИ НАЗИРБЕК РАХМАНОВ ФИНЛЯНДИЯНИНГ ОУЛУ ШАҲРИ МЕРИ БИЛАН ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА ОРҚАЛИ СУҲБАТ ҚИЛДИ

ЗАРАФШОН ШАҲАР ҲОКИМИ НАЗИРБЕК РАХМАНОВ ФИНЛЯНДИЯНИНГ ОУЛУ ШАҲРИ МЕРИ БИЛАН ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА ОРҚАЛИ СУҲБАТ ҚИЛДИ
Жорий йилнинг 30 июнь куни Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов Финляндия давлатининг Оулу шаҳри мэри Пайви Лааяла хоним билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг кўмаги ва техник ёрдами билан видеоконференц алоқа орқали икки шаҳар ўртасида маданият, таълим, спорт ва истиқболли ишбилармонлик режаларни муҳокама қилди.
Муҳокамалар жараёнида иккала томон таълим соҳасида, айниқса ёшларга онлайн тарзда ахборот технологияларни ўргатиш, махсус ўқув курсларини ташкил этиш ва ушбу йўналишда янги тадбирларни уюштиришга келишиб олинди.
Суҳбат якунида, ёзги таътиллар ўтганидан сўнг икки шаҳар ўртасида “биродарлик ришталари” тўғрисида битим имзоланишига, мазкур шаҳарларнинг аҳли учун барча соҳаларда ҳамкорлик қилишга қарор қилинди.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech