Зарафшон шаҳрида хусусий мактаб ташкил этилади
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан анъанавий тарзда ҳафтанинг ҳар жума куни "Тадбиркорлар қабули" ўтказилиб борилмоқда.
Бугун Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов иштирокида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди. Қабулда тадбиркорлар Шерали Бўронов, Умар Давлатовлар мурожаати бирма-бир тингланди. Тадбиркорлар Зарафшон шаҳарида физика, математика, инглиз тили ва рус тилига ихтисослаштирилган хусусий мактаб ташкил этиш истаги борлигини билдирди. Мазкур масалага амалий ёрдам бериш юзасидан соҳа мутасаддиларига аниқ муддат билан вазифалар юклатилди. Мурожаат ижроси шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.