Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Шаҳар ҳокими Янги Зарафшон оилавий шифокорлик пункти биносининг таъмирланишини назорат қилди

Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари  ҳамроҳлигида Янги Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги  Янги Зарафшон оилавий шифокорлик пункти биносини таъмирланиши билан  танишди.
Пудратчи "QURILISH GROUP" масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган ишлар танқид қилинди.
Ҳамда  бинонинг таъмирланиши бўйича "QURILISH GROUP" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Акмал Ахмедов, Янги Зарафшон оилавий шифокорлик пункти мудири Ғолиб Наимов ва  масъулларга шаҳар ҳокими ўзининг зарур таклиф ва тавсияларини берди. Бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳ томонидан қайта ўрганилиши таъкидланди.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech