Бугун, 21 июлда Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамроҳлигида Олтин водий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 6-сонли МТТ биносининг том қисмини таъмирланиши билан танишди.
Пудратчи "OYBEK TRANS" масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган ишлар танқид қилинди. Амалга оширилаётган ишлар сифатли ҳамда махсус талабларга жавоб берган ҳолда олиб борилиши таъкидланди.
Ҳамда бинонинг том қисмини таъмирланиши бўйича "OYBEK TRANS" масъулияти чекланган жамияти раҳбари ва масъулларга шаҳар ҳокими ўзининг зарур таклиф ва топшириқларини берди.