Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ИШЛАР

Бугун, Зарафшон шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Н.Рахманов бошчилигида  “Аёллар дафтари” билан ишлаш, хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида учрашув ўтказилди. 
Усрашувда шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари А.Шохмирзаев, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Л.Турсунова, сектор рахбарлари,  Ўзбекистон Касаба Уюшмалари  Федерацияси Навоий вилоят Кенгаш раиси Н.Тоғаева, Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациясининг бўлим бошлиғи З.Набиев ҳамда Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши хуқуқшуноси А.Рахматов иштирок этди.
Унда “Аёллар дафтари” билан ишлаш, хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, бандлигини таъминлаш борасида тизимли равишда ишларни давом эттириш,  тўғрисида суҳбат олиб борилди. Ҳамда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech