Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Маълумки, юртимизда 20 август - “Тадбиркорлар куни” деб эълон қилинган. Сана муносабати Давлатимиз раҳбари ҳар йили тадбиркорлар билан учрашиб уларнинг мурожаатлари, муаммо ва таклифларини тинглайди.

Бугун Зарафшон шаҳрида ана шу учрашувга тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакили К.А.Раҳмонқулов ҳамда шаҳар хокимининг 1-ўринбосари А.Шохмирзаев шаҳримизда фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлар билан учрашиб уларни қийнаб келаётган масалаларни ўргандилар.
Тадбир аввалида сўз олганлар муҳтарам Юртбошимиз тадбиркорларга фаолиятларини кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратишда оталарча яқиндан кўмак беришлари, уларга бўлган юксак эътибори ва яратиб бераётган имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтишди.
Учрашув давомида шаҳар миқёсида кўриладиган масалалар ўрганилиб улар жойида ижобий ҳал қилинди.
Республика миқёсида кўриладиган масалалар эса протоколга киритилиб алоҳида назоратга олинадиган бўлди.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech