Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияси бўлиб ўтди
Бугун, Зарафшон шаҳар хокимлиги кичик мажлислар залида Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги эллигинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов, сектор раҳбарлари, депутатлар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди. Кун тартибида ўрин олган масалалар юзасидан шаҳар 3-сектор раҳбари Элёр Яхёевнинг шаҳарда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида олиб борилган ишлар тўғрисидаги, шаҳар Молия бўлими раҳбари Нодир Холовнинг молиявий масалалар хусусидаги маърузалари тингланди. Мазкур сессия иши тўғридан тўғри жонли равишда Фейсбук платформасида ёритиб борилди. https://www.facebook.com/profile.php?id=100081094754333