Шаҳар ҳокими ижтимоий соҳа ташкилотлари билан учрашди
Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов ижтимоий соҳа ташкилотлар раҳбарлари билан учрашди.
Учрашувда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Учрашув давомида янги ўқув йилига тайёргарлик, иқтисодий кўрсаткичлар, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, соҳада бажарилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.
Ҳамда билдирилган таклифлар юзасидан мутасаддиларга бажарилиши лозим бўлган масалалар юзасидан топшириқлар берилди.




