Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

"Янги Зарафшон" маҳалласиди тарғибот тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 10 август куни Зарафшон шаҳар Дин ишлари бўйича бош мутахассис А.Хамдамов, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Бахранова, шаҳар бош имом хатиби Қ.Ибрагимов, маҳалла отинойиси М.Мейлиева, "Янги Зарафшон" МФЙ раиси И.Жахонгиров билан ҳамкорликда "Ижтимоий - маънавий муҳит"ни соғломлаштириш мақсадида "Янги Зарафшон" МФЙ аҳолиси ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда "Оммавий маданият", "Жаҳолатга қарши маърифат", "Диний экстремизм ва терроризм жамият барқарорлигига таҳдид", '"Одам савдоси ва унинг оқибатлари", " Коррупция адолат кушандаси",  Ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти, хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар ва оилавий ажримларни олдини олиш ҳамда кекса авлод вакилларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни мавзуларида маъруза ва савол-жавоблар қилинди.
Д.Баҳронова шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech