Бугун, Зарафшон шаҳар Мурунтов маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги олдидан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" эзгу ғоясини ўзида мужассам этган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида ижтимоий маънавий-муҳитни соғломлаштириш, оилада шахслараро муносабатлар, маҳалладаги хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик хуқуқбузарликларни вақтида олдини олиш, профилактик ҳисобга олинган хотин-қизлар ҳамда нотинч оилалар ўртасида соғлом муҳитни яратиш ва ажрим ёқасига келган оилаларни онгига маънавий соғлом турмуш-тарзини сингдириш, хотин-қизлар ўртасида фаол фуқаролик позицияси, жамиятда миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган бағрикенглик муҳитини шакллантириш ва мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий-маърифий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш юзасидан маърузачилар томонидан тушунчалар берилди.
Зарафшон шаҳар Маънавиятва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Баҳронова