Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

"Қадринг баланд бўлсин, она тилим!"

Республика Маънавият ва маърифат маркази Зарафшон шаҳар бўлинмаси ҳамкор ташкилотлар билан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022-йилнинг 24 сентябрдаги "21-октябрь-Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ташкил этиладиган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида"ги 218-сонли баёнининг "Ўзбек тили байрамини кенг нишонлаш бўйича чора- тадбирлар" дастури бўйича бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
📍Жумладан Зарафшон шаҳридаги 2 - умумтаълим мактабида "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" шиори остида давра суҳбати ва ижодкор шоира билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда шоира  ва ижодкор ёшлар ижодидан намуналар ўқилди. Фаол ёшлар "Китоб улашамиз" акцияси доирасида китоблар билан тақдирланди.
Rasmiy kanal👇👇👇
https://t.me/zarafshon_shahar_axborot_xizmat





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech