Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Бугун шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида йиғилиш ташкил этилди

Бугун шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Турсунов Қобулжон Бекназарович ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг котибият мудири Ҳамроев Жамолиддин Жумақулович иштирокида йиғилиш ташкил этилди.
Йиғилишни шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов олиб борди.
Кун тартибига қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
1) Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз учинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган масалаларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида.
2) Вилоятда аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизматининг сифати ва соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
3) Ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
4) Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ва котибиятлари фаолиятининг самарадорлиги тўғрисида.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан шаҳардаги ташкилот ва муассаса раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.







Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech