Шаҳарда 2022 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш прогноз параметрларининг режага нисбатан ижроси тўғрисида МАЪЛУМОТ
Шаҳарда 2022 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш прогноз параметрларининг режага нисбатан ижроси тўғрисида МАЪЛУМОТ
Вилоят ҳокимининг ҳар бир комплекс раҳбарларига ўз соҳалари бўйича вилоят бўйича 180 мингта ишсизларни иш билан банд этиш белгилаб берилган бўлиб шундан Зарафшон шаҳрида 2022 йил январь – декабрь ойлари 5 504 та фуқароларнинг бандлиги таъминлаш мақсадли кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Жорий йилнинг январь – август ойларида 3 448 та фуқароларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган бўлиб шаҳар ҳокими ва тегишли мутасаддиларнинг сай харакатлари билан 4 306 та фуқароларнинг бандлигини таъминлашга эришилиб режа кўрсаткичлар 124,9 фоизга бажаришга эришилди.
Жумладан, хусуссан тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида 3 472 та,
Қурилиш ва Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда 268 та инвестиция дастурлари доирасида 109 та, туризм ва спорт соҳасида 457 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
Субсидия
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари” ҳисобидан 193 млн сўм субсидия маблағлари ажратилиб 51 нафар ишсиз фуқароларнинг доимий бандлиги таъминланди.
Хусусан, 5 нафар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ишсиз фуқароларга “Тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш” маблағлари кўчириб берилди. 2 нафар ҳунармандчилик қилиш истагини билдирган ишсиз фуқароларга “Ҳунармандчилик асосида давлат рўйхатидан ўтиш” маблағларини кўчириб бериш орқали бандлиги таҳминланди.
1 нафар ишсиз фуқарога Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Бандликка кўмаклашиш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан субсидия асосида “Иссиқхона” қуриб берилиб, фуқарони бандлиги таъминланди.
26 нафар ишсиз фуқароларга тикув маншиналар, аверлок тикув машиналари, компьютер жамланмаси, Устачилик асбоблари (сварка, балгарка, дрел, шиток) асбобларини “Бандликка кўмаклашиш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан субсидия асосида олиб берилиб, фуқароларнинг доимий бандлиги таъминланишга эришилди.
17 нафар ишсиз, малакаси бўлмаган фуқароларни бандлигини таъминлаш шарти билан “Зар Зебора” ХКсига тикувчилик йўналишида 61200000 сўм маблағлар “Бандликка кўмаклашиш жамғармаси” хисобидан кўчириб бериш орқали фуқароларнинг доимий бандлиги таъминланди.
Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жорий йилнинг январь – сентябрь ойларида 7 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилган бўлиб, ушбу ярмаркаларда 552 нафар ишсиз фуқаролар иштирок этишиб, шундан 98 нафари доимий бандлиги таъминланган, 95 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилган, 89 нафар фуқаролар вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган ҳамда 270 нафар фуқароларга турли масалалар маслаҳат ва тавсиялар берилган.
Хусусан Бўш иш ўринлари ярмаркалари режа графигига асосан жорий йилнинг 7 декабр куни ишсиз фуқаролар, айниқса аёллар дафтари, ёшлар дафтари, темир дафтарда турган ҳамда битиручи жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида навбатдаги бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказиш режалаштирилган.