Маълумки, ҳар ҳафтанинг жума кунида шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов раҳбарлигида масъуллар иштирокида тадбиркорлар ва тадбиркорлик истагидаги фуқаролар қабули ўтказиб келинмоқда. Бугун, 14-октябрь куни навбатдаги қабул бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими ва масъуллар томонидан мурожаатлар қабул қилинди. Ҳамда тегишлилиги бўйича мутасадди раҳбарларга ижрога йўналтирилди.