Тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Зарафшон шаҳрида ижтимоий - маънавий муҳит"ни соғломлаштириш мақсадида аҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Л.Турсунова, шаҳар Дин ишлари бўйича бош мутахассис А.Хамдамов, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Бахранова, шаҳар бош имом хатиби Қ.Ибрагимов ҳамда бош отинойи Л.Мутахарова билан ҳамкорликда Зарафшон шаҳар 7-сонли мусиқа ва санъат мактабининг раҳбар ва ишчи ходимлари ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда "Оммавий маданият", "Жаҳолатга қарши маърифат", "Диний экстремизм ва терроризм жамият барқарорлигига таҳдид", “Миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари", Ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти," Oдам савдосининг оқибатлари", Aёллар ўртасида жиноятчилик ва ажримларни олдини олиш" мавзуларида сўз юритилди. Тадбир сўнгида "Меҳр" номли видеоролик намойиш этилди.