Зарафшон шаҳри, Томди ва Учқудуқ тумани маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларни олдини олиш методикаси бўйича ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасидан бошқарма бошлиғи Д.Мирзаджанова, шаҳар ва иккита тумандаги маҳалланинг Хотин-қизлар фаоллари, ташкилот раҳбарлари ва тарғиботчи, шаҳар "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари иштирок этди.
Семинар давомида тарғиботчилар белгиланган мавзулар бўйича тақдимотлар орқали соҳада олиб борилаётган ва бажарилиши лозим бўлган масалалар юзасидан тақдимотлар ўтказишди.
Жумладан, шаҳар ИИБ бўлими, шаҳар судлари, ҳоким ёрдамчилари томонидан олиб борилаётган ишлар ва шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д. Баҳронова томонидан "Маҳаллаларда маърифатпарвар аёлларнинг ибратли ҳаёт йўлини тарғиб қилиш" мавзуларида маълумотлар берилди.
Д.Баҳронова Шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари