Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган комплекс ёндошув
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган комплекс ёндошув ва ностандарт усуллар жорий этилаётгани ҳар бир фуқарони камбағалликдан чиқариш бўйича “мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойили асосида ижобий ишлар олиб борилмоқда.
Бугун Зарафшон шаҳар ҳокимлигининг катта мажлислар залида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги департаменти ходими Ж.Юлдашев, вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бош мутахассиси А.Йўлдошевлар иштирокида ўтказилган семинар-йиғилиш ҳам худди шу мавзуда бўлди.
Семинарда иштирокчиларга ҳудудларда камбағалликни қисқартириш йўналишида янгича ишлаш тизими ва уни жорий этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар слайдлар орқали тушунтирилди.
Йиғилишда Зарафшон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Шоҳмирзаев ва шаҳар, Томди туманлари ҳоким ёрдамчилари иштирок этди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тўлақонли жавоблар олдилар.