Бугун Зарафшон шаҳридаги "Кончилар" маҳалласида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида "Уч авлод учрашуви" маънавий, маданий-маърифий тадбири ўтказилди.
Учрашувда шаҳар ҳокими Назирбек Раҳмонов барчани байрам билан табриклади ҳамда фаол нуронийлар, ёшлар ва ота-оналарни тақдирлади.
Шаҳар Маданият бўлими хонандалари ва мактаб ўқувчилари томонидан ватан, меҳр-оқибат, ота-оналарни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барча йиғилганларда катта таассурот қолдирди