Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшонлик спортчи Токио шаҳрида пара дзюдо бўйича Токио очиқ чемпионатида Грампри ғолиби соҳиби бўлди

10 га яқин давлат спортчилари иштирок этган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб қатнашди. 

Вакилларимиз шу куни 3 та олтин,  6 та кумуш ва 2 та бронза, жами 11 та медалга сазовор бўлишди. Умумжамоа ҳисобида эса Ўзбекистон мезбон Япониядан сўнг 2-ўринни эгаллади. Кучли учликни Қозоғистон якунлаб берди.

Ушбу чемпионатда Зарафшонлик Жўрақулов  Аловиддин Обиддин ўғли пара дзюдо бўйича Токио очиқ чемпионатида Грампри чемпиони бўлди. Эслатиб ўтамиз,  ушбу спортчимиз яқинда Бакуда ўтган жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллаган эди. Ушбу ғалаба билан дунёда пара дзюдо йўналишида 5-ўринга кўтарилди. 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech