Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

АЁЛЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сонли қарори (https://lex.uz/ru/docs/6002834)га мувофиқ 12 турдаги субсидиялар ҳоким ёрдамчилари тавсиясига мувофиқ берилиши белгиланган.

Шунга биноан, Навоий вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси томонидан Зарафшон шаҳар ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан шаҳардаги 37 нафар "Аёллар дафтари"да турган хотин-қизлар мурожаатларига биноан дастлабки тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиб, ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида субсидия асосида асбоб-ускуналар шаҳар ҳокими  ҳокими Назирбек Раҳмонов томонидан топширилди.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech