Мутасаддилар келгуси ўн йиллик истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилди. Зарафшон шаҳрининг чекка ҳудудларида 180 дан ортиқ кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган бўлиб, табиийки иссиқлик ва сув таъминотига ҳам талаб ортади. Вазир мутахассислар билан 10 йил ичида иссиқлик манбаларини кенгайтириш лойиҳалари юзасидан фикр алмашди.
Зарафшон шаҳридаги кўп қаватли уйлар лифтларида авария ҳолатларини олдини олишнинг ўзига хос тизими йўлга қўйилмоқда. Ушбу тизим смартфон орқали бошқарилиб, лифтларда авария ҳолатлари кузатилса тизимга хабар келади. Махсус платформа орқали лифтдаги ҳолатни кузатиш, қамалиб қолган фуқаро билан алоқага чиқиш мумин. Тизим Зарафшон шаҳрининг айрим кўп қаватли уйларида синовдан ўтказилмоқда.



