Учрашувда маҳалла тизимида амалга оширилаётган бир қатор вазифаларнинг амалдаги ижроси, ҳоким ёрдамчилари билан ишлаш борасидаги белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.
Унда асосий эътибор маҳалладаги ҳар бир оилани “хонадонбай” ўрганиб, аҳолининг бандлик даражаси, оилаларнинг даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш орқали маҳалла бўйича комплекс маълумотлар базаси (паспорти)ни яратилганлигига қаратилди.
Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун ички имкониятларни ўрганиб, уларни ишга солиш орқали маҳалланинг иқтисодий ўсишини таъминлаш лозимлиги айтиб ўтилди.



