Бугун, 25 февраль куни Зарафшон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Болалар масалалари бўйича Зарафшон шаҳар комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2 нафар ёшнинг хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Йиғилишни Зарафшон шаҳар ҳокими, комиссия раиси Анвар Раджабов бошқариб борди. Комиссия йиғилишида комиссия аъзолари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди.




