DataLife Engine / Зарафшон шаҳридаги олис маҳаллалардан тортиб, шаҳар ичидаги кичик туманларда ҳам “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остидаги дўстлик ва маданият фестивали кўтаринки руҳда ўтказилмоқда

Зарафшон шаҳридаги олис маҳаллалардан тортиб, шаҳар ичидаги кичик туманларда ҳам “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остидаги дўстлик ва маданият фестивали кўтаринки руҳда ўтказилмоқда

Хабарингиз борки, Зарафшон шаҳридаги олис маҳаллалардан тортиб, шаҳар ичидаги кичик туманларда ҳам “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остидаги дўстлик ва маданият фестивали кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

12-мактабда ҳам мазкур фестивал ўзгача тарзда ташкил этилди. Унда Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов, сектор раҳбарлари, шаҳарда фаолият юритаётган миллий маданий марказлар аъзолари, турли миллат вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган дўстлик фестивали маданият ва анъаналарни янада ривожлантириш, ёшлар онги ва қалбида миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини, кўп миилатли ягона оила руҳини юксалтиришда алоҳида аҳамият касб этди.






11-03-2022, 08:50
Вернуться назад