Зарафшон шаҳрида тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш билан бирга ишлаб чиқариш, саноат йўналиши ҳам жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Хорижлик инвесторлар ва маҳллий тадбиркорлар томонидан йирик лойиҳаларнинг ишга туширилаётганлиги, ҳудуд тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда.
Бугун Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов ана шундай истиқболли лойиҳалардан бири битум заводида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Мазкур саноат объекти яқин орада ўз фаолиятини бошлайди. Бу эса маҳаллий ёшларнинг иш билан таъминланишига замин яратади.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.