Белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаганлик учун жарима миқдори оширилди
Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун эндиликда маъмурий жавобгарлик:
▪️фуқароларга - БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (223 минг сўмдан 669 минг сўмгача);
▪️мансабдор шахсларга - 10 бараваридан 20 бараваригача (2 млн 230 минг сўмдан 4 млн 460 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
▶️ Ҳозиргача бу миқдор фуқароларга 111 500 сўмдан 669 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача эди.манба:Навоий хабарлари (https://t.me/joinchat/AAAAAFQxPqWAXiqA-yjCEQ)