
Ҳукумат қарори (437-сон, 02.09.2023 й.) билан “Ибратли оила” кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди
✅ Қарорга кўра, ушбу кўкрак нишони билан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади.
❕Кўкрак нишони билан мукофотланган оилалар 15 май – Халқаро оилалар куни байрами арафасида тантанали тақдирланади.
💰Тақдирланган ибратли оилаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6590121