📝 Таълим муассасалари педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади.
(https://t.me/huquqiyaxborot/7649)🔰 Бундай ҳуқуқбузарлик учун:
🔸 фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМнинг) 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 1 млн 561 минг сўмгача);
🔸 мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорида (1 млн 561 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача) жарима қўлланилади.
🔰 Шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса:
🔻 фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 561 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача);
🔻 мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорида (2 млн 230 минг сўмдан 3 млн 345 минг сўмгача) жарима қўлланиши мумкин.
