DataLife Engine / Зарафшон шаҳрида АТБ “Микрокредитбанк” Навоий вилояти минтақавий филиалига қарашли “Қизилқум” банк хизматлари маркази ташкил этилди

Зарафшон шаҳрида АТБ “Микрокредитбанк” Навоий вилояти минтақавий филиалига қарашли “Қизилқум” банк хизматлари маркази ташкил этилди

Зарафшон шаҳрида АТБ “Микрокредитбанк” Навоий вилояти минтақавий  филиалига қарашли Қизилқум банк хизматлари маркази ташкил этилди
 
    Бугун, 2 февраль куни Зарафшон шаҳрининг “Олтин водий” МФЙ ҳудудида   АТБ “Микрокредитбанк” Навоий вилояти минтақавий  филиалига қарашли “Қизилқум” банк хизматлари маркази фойдаланишга топширилди. Аҳолининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, яна бир янги молия муассасаси замонавий қиёфада чирой очди. 
    Очилиш маросимида Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов, акциядорлик тижорат “Микрокредитбанк”нинг вилоят филиали ҳамда шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари, молия ва иқтисодиёт мажмуи масъуллари, банк мижозлари — тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этдилар. 
— Мижозларга барча турдаги банк хизматлари кўрсатиладиган мазкур молия муассасаси шинам ва ёруғ, замонавий жиҳозлар ҳамда сўнгги русумдаги алоқа ва ахборотлаштириш воситалари билан таъминланган, – дейди АТБ “Микрокредитбанк” Навоий вилояти минтақавий  филиалига қарашли “Қизилқум” банк хизматлари маркази бошлиғи Алишер Янгиев.
 - Мижозлар ортиқча оворагарчиликларсиз ҳисоб рақам очиш, омонат қўйиш, кредит олиш, барча турдаги тўловларни ва банк хизматларини амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.
Алвон лента кесилгач, йиғилганлар банкда яратилган шарт-шароит билан танишдилар. Эндиликда бу ерда ўнга яқин ходим мижозларга банк хизматларини кўрсатади. 
 
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
2-02-2021, 19:30
Вернуться назад