DataLife Engine / Зарафшон шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимларининг 2020 йилдаги фаолияти юзасидан ахбороти тингланди February 03, 2021

Зарафшон шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимларининг 2020 йилдаги фаолияти юзасидан ахбороти тингланди February 03, 2021

Зарафшон шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимларининг 2020 йилдаги фаолияти юзасидан ахбороти тингланди


Бугун “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбирда Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов, шаҳардаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, Зарафшон шаҳар Адлия бўлими, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда соҳанинг масъул ходимлари иштирок этди. Унда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимларининг 2020 йилдаги фаолияти юзасидан ахбороти тингланди.

Йиғилиш аввалида Зарафшон шаҳар махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким маслахатчиси Лайло Турсунова томонидан ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сонли Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилгани, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва бу борада аниқ манзилли иш ташкил этиш борасидаги саъй-ҳаракатларга янгича мазмун бахш этди.

Бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Л.Турсунова ўз ахбороти давомида халқ билан мулоқот қилиш, бу орқали аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани қайд этиб, ўтган йилнинг май ойида бўлимнинг 573-14-12 Ишонч телефони ишга туширилгани, бу эса маҳалла тизими фаолиятини янада такомиллаштириш, айниқса, хотин-қизлар ва оила масалаларига оид муаммоларни тезкорлик билан аниқлаш ҳамда уларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Тадбирда, шунингдек, аҳоли бандилигини таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан ҳам батафсил маълумот бериб ўтилди. Қолаверса, йиғилишда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича фуқароларга кредит олиш, субсидиялар ажратилишига доир бажарилган ишлар хусусида маълумот бериб ўтилди.

Йиғилиш давомида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг фаолият йўналишлари бўйича шаҳар ҳокими томонидан берилган саволларга бўлим бошлиғи ўринбосарлари — Фурқат Сирожов ва Лайло Турсуновалар томонидан атрофлича жавоб бериб ўтилди.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

3-02-2021, 08:30
Вернуться назад