
“Шаҳримиз ҳокимини таълим масканига келишлари бизни жуда қувонтирди. Ташриф, айниқса, болажонлар учун катта совға бўлди. Уларнинг қанчалик қувонганларини айтмайсизми? Учрашувда ҳудуд раҳбари ҳар бир боланинг хоҳиш-истаги билан қизиқди. Ҳозирда 8-мактабнинг 11-синф ўқувчиси бўлган Мақсадой Маҳмудованинг эса олий ўқув юртига ўқишга тайёрланиши учун ҳар ой репетитор пулларини шаҳар ҳокими ўз ойлигидан тўлаб беришини билдиргани Мақсадойни жуда севинтирди”, — дейди "Болалар шаҳарчаси" директори Зуҳра Дўсова.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.