
Бугун шаҳримиздаги барча мактабларда “сўнгги қўнғироқ”лар янграб, 922 нафар 11-синф битирувчиларимизнинг 22 нафари мактабни “Олтин” медал билан тугатди. 9-синф битирувчиларининг 1269 нафаридан 50 нафари эса “Аъло даражали” етуклик шаҳодатномаларини қўлларига олмоқда. Зарафшон шаҳар Даугизтау МФЙдаги 6-мактабда ҳам ушбу тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими Анвар Раджабов иштирок этди ва битирувчиларга омад тилади.