
Зарафшон шаҳрида барча секторлар ҳудудидаги маҳаллаларда мустақиллигимизнинг қутлуғ 30 йиллиги байрами олдидан эрта тонгдан кенг кўламли ҳашар ишлари олиб борилди.
2021 йилнинг август ойи «Маҳаллаларни ободонлаштириш» ойлиги ҳамда 21 август — умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни этиб белгиланди.
Шу муносабат билан шаҳар ҳокимлиги, шаҳар қурулиш бошқармасида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилди.