Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов иштирокида "Алишер Навоий" МФЙ фуқаролар йиғинида фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда шаҳар ҳокими ҳар бир мурожаатчи билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда шаҳардаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида бандлик, уй-жой, коммунал, бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Муаммолар бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.
Таъкидлангандек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Rasmiy kanal👇👇
https://t.me/zarafshon_shahar_axborot_xizmat