DataLife Engine / МАДАНИЯТ САРОЙИДА ҲОКИМ ВА БИТИРУВЧИ ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

МАДАНИЯТ САРОЙИДА ҲОКИМ ВА БИТИРУВЧИ ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

МАДАНИЯТ САРОЙИДА ҲОКИМ ВА БИТИРУВЧИ ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун, 8 июль куни Зарафшон шаҳар Маданият саройида  "Ҳоким ва битирувчи ёшлар" учрашуви ўтказилди.
Учрашувда шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов, шаҳар прокурори Анвар Джумаев, шаҳар ИИБ бошлиғи Элёр Яхёев, шаҳар ДСИ бошлиғи Зоҳиджон Шомуродов, ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари, касб-ҳунар мактаби битирувчи ёшлари иштирок этди.
Учрашувда сектор раҳбарлари   томонидан битирувчи ёшлар билан самимий мулоқот қилинди. Таклиф ва муаммолари тингланди. 
Ҳамда учрашувда билдирилган таклиф ва мурожаатлар асосида касб-ҳунар битирувчиларининг 18 нафар битирувчининг  доимий иш масала кўриб чиқилиб,  шаҳар ҳокими томонидан жойида ҳал этилди. Бошқа билдирилган таклифлар юзасидан мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.
Маълумот учун, бугунги кунда касб-ҳунар мактабида 739 нафар ёшлар таҳсил олади. Жорий йил 234 нафар битирувчи ёшлар касб-ҳунар  мактабини тугатди. Уларнинг 221 нафари зарафшонлик битирувчиларни ташкил қилади.










8-07-2022, 17:55
Вернуться назад