DataLife Engine / Мурунтовлик Мафтуна Норбўтаева шаҳар ҳокими томонидан тақдирланди

Мурунтовлик Мафтуна Норбўтаева шаҳар ҳокими томонидан тақдирланди

Бугун Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов Мурунтов шаҳарчасидаги жажжи спортчи қиз Мафтуна Норбўтаевани Қирғизистон Республикаси Иссиқкўл шаҳрида спортнинг карате WKF тури, кумите йўналиши бўйича 8-9 ёш қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада 2 ўринни қўлга киритганлиги билан табриклади ва қимматбаҳо совға билан тақдирлади. 
Шаҳар ҳокими жажжи Мафтунанинг ота-онаси ҳамда устозига миннатдорчилик билдирди. Биринчи сектор раҳбари "Мурунтов" маҳалласида ҳали кўплаб спортчилар етишиб чиқишини ва бунинг учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини алоҳида таъкидлади.


7-07-2022, 18:22
Вернуться назад