DataLife Engine / Зарафшон шаҳар ҳокими “Мурунтов” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди

Зарафшон шаҳар ҳокими “Мурунтов” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди

Зарафшон шаҳар ҳокими  “Мурунтов” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.
Бугун Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов “Мурунтов” маҳалла фуқаролар йиғинида  сайёр қабул ўтказди.
“Мурунтов” маҳалласида мавжуд 951 та хонадонда 3396 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла аҳли бир қатор муаммолар гирдобида  яшаб келмоқда. Ичимлик суви муаммоси, бандлик ва бошқа шу каби муаммолар фуқароларни анчадан буён қийнаб келаётган эди.
Сайёр қабулда шаҳар ҳокими билан биргаликда, ҳоким ўринбосарлари,  корхона, ташкилотлар раҳбарлари ҳам ушбу қабулда иштирок этишди. Биринчи сектор раҳбари Назирбек Рахманов ҳар бир фуқаро билан бирма-бир суҳбатлашиб, одамларнинг дарду ташвишларини эшитди. 
Халқ кўтараётган масалаларни жойида ўрганди, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни  бартараф этиш чораларини кўриш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.









7-07-2022, 18:23
Вернуться назад