Жорий йил 4 июль куни Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Л.Турсунова, шаҳар Дин ишлари бўйича бош мутахассис А.Хамдамов, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Бахранова, шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб -қувватлаш бўлими бошлиғи маслаҳатчиси Х.Эрнафасов, шаҳар бош имом хатиби Қ.Ибрагимов ҳамда "Қурувчи" МФЙ раиси О.Каланов билан ҳамкорликда "Ижтимоий - маънавий муҳит"ни соғломлаштириш мақсадида "Қурувчи" МФЙ аҳолиси ўртасида "Оммавий маданият", "Жаҳолатга қарши маърифат", "Диний экстремизм ва терроризм жамият барқарорлигига таҳдид", Ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти, хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар ва оилавий ажримларни олдини олиш ҳамда кекса авлод вакилларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни мавзусида тарғибот тадбири ҳамда давра суҳбати ўтказилди.