Зарафшон шаҳрида замонавий кинотеатр зали ишга тушиш арафасида
Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов шаҳар маданият бўлими қошида ташкил этилаётган кинотеатр залини бориб кўрди. Маълумот учун: бугунги кунда кинотеатр зали учун зарурий мебель жиҳозлари давлат харидлари электрон порталидан харид қилинмоқда. Шунингдек, саҳнада йирик экран ҳам ўрнатилган. Яқин кунларда мазкур кинотеатрнинг очилиш маросими бўлиб ўтади.