Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов белгиланган режа асосида шаҳардаги корхона ва ташкилотларда амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда. Навбатдаги ташриф объектлари Зарафшон шаҳар савдо саноат палатаси ҳамда шаҳар маданият бўлими бўлди.
Бу ерда ҳудуд раҳбарига палата мутахассиси Акмал Исроилов ҳамда маданият бўлими бошлиғи Учқун Найимов жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида маълумот берди.
Шаҳар ҳокими ҳар иккита ташкилотда ходимлар учун яратилган шароитлар билан қизиқди.