Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамроҳлигида Янги Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Янги Зарафшон оилавий пунктида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишди.
1 сектор рахбари Янги Зарафшон оилавий пункти мудири Ғолиб Наимов ва масъулларга зарур таклиф ва тавсияларини берди. Хамда пунктда икки ҳафта муддатда сув насоси ўрнатилиб, ишга тушиши кераклиги таъкидланди.


