ЗАРАФШОН ШАҲАР АҲОЛИСИ БИЛАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов томонидан Зарафшон шаҳар Наврўз маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Учрашувда шаҳарда яшовчи 40 нафарга яқин фуқаролар иштирок этди. Учрашув давомида мурожаат этган 23 нафар фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Ёшлар ва аёллардан 8 нафари иш билан таъминланди. Тадбиркорлик масаласидаги мурожаатларнинг барчаси шу жойнинг ўзидаёқ ҳал этилди. Шаҳардаги Кончилар маҳалласида болаларни соғломлаштириш марказини бошлаш учун жой сўраб мурожаат этган фуқарога бўш бино ажатиладиган бўлди. Бундан ташқари таклиф ва мурожаатлар юзасидан мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди. Шунингдек, 19 кичик тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилани уй-жойига газ ҳисоблагич ўрнатиб бериладиган бўлди.