Мазкур тизимнинг муваффақияти эса юртимизда тинчликни сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, барқарор ривожланиш учун замин яратмоқда. Зеро, замонавий давлатнинг бош мақсади жамиятда ҳамжиҳатлик ва барқарорлик, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборат.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонидан шаҳар Маданият бўлими, шаҳар ХТБ тасарруфидаги 9-13-сонли мактаб, Баркамол авлод болалар мактаби, шаҳар Ахборот-кутубхона маркази ва миллий маданий марказлар ҳамкорлигида 30 июль Халқаро Дўстлик куни муносабати билан "Бағрикенглик ва инсонпарварлик маданияти ривожланган, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва тотувлик муносабатлари қадр топган юрт" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда қорақалпоқ, қозоқ, озарбайжон ва ўзбек миллатининг миллий куй-қўшиқлари ижро этилди. Мавзуга оид вилеоролик намойиш этилди.
Тадбирда шаҳар ҳокимлиги дин ишлари бўйича бош мутахассис А.Ҳамдамов, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Д. Баҳронова, вилоят Кенгаши депутати З.Хатамова томонидан "Ўзбекистон умумий уйимиз", "Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари" мавзуларида маърузалар қилинди.
Д.Бахронова Зарафшон шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари







