Тадбир доирасида ижтимоий маънавий-муҳитни соғломлаштириш, оилада шахслараро муносабатлар, маҳалладаги хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик хуқуқбузарликларни вақтида олдини олиш, профилактик ҳисобга олинган хотин-қизлар ҳамда нотинч оилалар ўртасида соғлом муҳитни яратиш ва ажрим ёқасига келган оилаларни онгига маънавий соғлом турмуш-тарзини сингдириш, хотин-қизлар ўртасида фаол фуқаролик позицияси, жамиятда миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган бағрикенглик муҳитини шакллантириш ва мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий-маърифий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш юзасидан маърузачилар томонидан тушунчалар берилди.
Зарафшон шаҳар Маънавиятва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Баҳронова



