DataLife Engine / Суғориш ишлари олиб борилди

Суғориш ишлари олиб борилди

Зарафшон шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ва шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46- сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Зарафшон шаҳар ҳудудидаги кўп йиллик давлат ўрмон фондига кирмадиган дарахт ва буталарни суғориш ишлари олиб борилди. Суғориш ишларига Ободонлаштириш бошқармасининг 4 та махсус сув ташиш техникаси жалб этилди ҳамда шаҳар  марказлашган  сув қувурлари орқали дарахт ва кўчатларини суғориш ишлари амалга оширилди.






15-08-2022, 18:40
Вернуться назад