Болалар масалалари бўйича Зарафшон шаҳар идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун, 23-сентябрь куни Зарафшон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Болалар масалалари бўйича Зарафшон шаҳар идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 8 нафар ёшнинг ҳатти-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Йиғилишни Зарафшон шаҳар ҳокими, комиссия раиси Назирбек Рахманов бошқариб борди. Комиссия йиғилишида комиссия аъзолари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди.