DataLife Engine / Зарафшон шаҳрида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича 2022 йил 2-мавсумда ғолиб бўлган лойиҳаларнинг бажарилган ишлари тўғрисида маълумот

Зарафшон шаҳрида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича 2022 йил 2-мавсумда ғолиб бўлган лойиҳаларнинг бажарилган ишлари тўғрисида маълумот

ZARAFSHON SHAHAR HOKIMLIGI MATBUOT XIZMATI, [20.10.2022 11:08]
Зарафшон шаҳрида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича 2022 йил 2-мавсумда ғолиб бўлган лойиҳаларнинг бажарилган ишлари тўғрисида маълумот
2022 йилги Бюджетнома ва Қонун лойиҳасида харажатларнинг натижадорлигини ошириш, маҳаллий ҳокимликларни ваколатларини кенгайтириш, бюджет барқарорлигини таъминлаш, бюджет қамровини ошириш ҳамда бюджет маблағларини тақсимлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича таклифлар киритилган.
Ҳурматли Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарига ва фуқароларга йўллаган мурожаатномалари, бир нечта қарорлари асосида жорий йилда ташаббусли бюджет жараёни кенгайтирилди ва бевосита фуқаролар томонидан билдирилган таклифларни танлаб олишнинг янги механизмини жорий қилинди.
Жорий йилда шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан фуқаролар ташаббуси жамғармасига жами бўлиб 4 531.0 млрд.сўм (шундан Республика бюджетидан қўшимча 3 185,2 млрд сўм)маблағ ажратилди.
Зарафшон шаҳар “Очиқ бюджет” ахборот порталидан овоз бериш жараёнида ютиб чиққан таклифларига жами 4 531,0 млн.сўм маблағ йўналтирилган.
Жорий йил 15 июлдан 03 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида шаҳарда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 189 та таклифлар билдирилди. Ушбу таклифлар соҳаларга ажратилиб тадбирларни суммаларига аниқлик киритиш ва хулоса бериш учун ишчи комиссия аъзоларига тақдим этилди.   
Комиссия аъзолари томонидан жорий йил 4 августдан 23 августгача кўриб чиқилиб, 122 та таклифлар овоз бериш босқичига ўтказиди. Зарафшон шаҳрида “Очиқ бюджет” ахборот порталида овоз бериш жараёнлари жорий йил
24 августдан 17 сентябргача давом этди. Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида бюджетидан 4 531,0 млн.сўм маблағ йўналтирилди.
Овоз бериш босқичига ўтказилган 122 та таклифлар учун фуқаролар томонидан жами 10073 та овозлар келиб тушганлиги аниқланди.
Юқоридаги овоз бериш жараёни якунларига кўра:
ID рақами №0710600006-сонли “Зарафшон шахар Тиббиёт бирлашмасида аҳолига тиббий хизматни яънада сифатли олиб бориш замон талабларидан келиб чиккан холда моддий базани ривожлантириш Кейим шкаф 58 дона, Совутгич 40 дона, Тиббий стол 15 дона, Тиббий стул 30 дона, Муолажа столи 8 дона, Музлатгич 4 дона, Тиббий шкаф 14 дона Куп функциали крават 10 дона, Тиббий крават 20 дона, Кампютир Жамламаси 10 дона, Прентер 10 дона. Операцион лампа 1 дона, Операцион крават 1 дона. Каталка 4 дона, Массаж стол 4 дона” (жами 955 та овоз),
ID рақами №0710600031-сонли “Зарафшон шаҳар 12-умумий ўрта таълим мактабининг таъмирталаб аҳволга келган ҳожатхоналари ва канализация тизимини таъмирлаш” (жами 883 та овоз),
ID рақами №0710600043-сонли “Зарафшон шаҳар 10-умумтаълим мактабининг биносидаги ҳожатхоналар ва канализация тизимини мукаммал таъмирлаш” (жами 587 та овоз),
ID рақами №0710600021-сонли “Мурунтоғ МФЙ ҳудудида ички кўчаларидаги ичимлик сув тармоғини таъмирлаш мақсадида зарур бўладиган қувур ва бошқа материаллар сотиб олиш учун” (жами 586 та овоз),
ID рақами №0710600149-сонли “Зарафшон шаҳар 12-кичик туман ҳудуди, 13 мактаб ёнидаги пиёдалар йўлакчасига 172 метр масофага кўча чироқларини ўрнатиш” (жами 556 та овоз),
ID рақами №710600014-сонли “Шаҳар ҳудудидаги мавжуд дарахтларни суғориш тизими учун керак бўладиган қувирлар ҳамда бутловчи қисмлар сотиб олиб учун” (жами 543 та овоз),
ID рақами №0710600036-сонли “Зарафшон шахар Ўзбекистон МФЙ худудига тегишли Ёшлар боғида туну кун ишлайдиган кўчани ташкил этиш учун зарурий қурилиш материаллари сотиб олиш ва таьмирлаш (кўчада қуёш энергиясида ишловчи ёритгичлар, скамейкалар) ишлари учун” (жами 519 та овоз),
ID рақами №0710600076-сонли “Зарафшон шаҳар "Баркамол авлод" болалар мактаби учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил
ZARAFSHON SHAHAR HOKIMLIGI MATBUOT XIZMATI, [20.10.2022 11:08]
3-февралдаги ф-22-сон Фармойишининг 4-иловаси “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича миллий кенгашнинг жорий фаолиятини таъминлаш учун ташкил этилган республика штаби томонидан жойларда амалга ошириладиган” ишлар режасининг 6.3-бандида дастур асосида “Баркамол авлод” болалар мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида замонавий талабларга жавоб берадиган инвентар, жиҳоз, ўқув-методик қўлланмалар ва мултимедиали воситалар билан таъминлаш” (жами 492 та овоз),
ID рақами №0710600002-сонли “14-мактабгача таълим ташкилотининг том кисмини таъмирлаш. Канализация ва сув қувурларини алмаштириш. МТТ 1982 йилдан буён таъмирланмаган” (жами 461 та овоз),
ID рақами №0710600063-сонли “15-сонли мактабгача таълим ташкилоти иссиқлик тизими (иссиқ сув, совуқ сув қувурлари, канализасия,унитаз, ванна, ракавена) алмаштириш харажатлари учун” (жами 443 та овоз),
ID рақами №0710600075-сонли “Янги Зарафшон МФЙ Абай 4-кўча аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун сув қувурлари ва унга кетадиган харажатлар” (жами 414 та овоз),
ID рақами №0710600157-сонли “Шаҳарнинг марказий уйингоҳига ер ости қудуғи ўрнатиш” (жами 393 та овоз),
ID рақами №0710600047-сонли “5-мактабни таъмирланмасдан қолган эски 160 ўринли ўқув биноси эшик ва дераза ромбларини алмаштириш, таъмирталаб қисмини таъмирлаш ва замонавий кўринишга келтириш” (жами 385 та овоз),
ID рақами №0710600015-сонли “Довгизтоғ МФЙдаги Инвистиция дастурига киритилиай қолган ички кўчаларига ичимлик сўви тармоғи учун қувур ва бошқа материаллар сотиб олиш учун” (жами 384 та овоз), ID рақами №0710600016-сонли “Довгизтоғ МФЙи ҳудуди ички кўчаларини тунги ёритиш мақсадида ёритиш мосламалари ва бошқа зарурий материаллар сотиб олиш учун” (жами 367 та овоз) таклифлари ғолиб деб топилди.
Жами 4 495,0 млн.сўмлик 15 та таклифлар ғолиб бўлиб, барча лойиҳаларнинг бюртмачилари аниқланди ва ҳисоб рақамлар очилиб, тегишли маблағлар ўтказилиб берилди. Ташаббусларнинг 4 таси Ҳалқ таълими бўлимига қарашли мактабларга, 2 таси Мактабгача таълим бўлимига қарашли боғчаларга, 4 таси Ободонлаштириш бошқармасига, 4 таси Хокимиятга ва 1 таси Тиббиёт бирлашмасига тегишли, ушбу ташаббусларнинг 6 таси қурилиш-тамирлаш ҳамда 9 таси товарлар харид қилиш ва сотиб олиш.
Бугунги кунда барчаси эълонга қуйилган фақатгина Тиббиёт бирлашмаси 594 870,0 минг.сўмлик товарлар билан шартнома тузилиб, 62 288,0 минг.сўмлик товарлар етказиб берилган. Қўрилиш таъмирлаш лойиҳаларининг смета ҳўжжатлари таёрланмоқда.
Rasmiy kanal👇👇👇
https://t.me/zarafshon_shahar_axborot_xizmat
20-10-2022, 11:00
Вернуться назад