DataLife Engine / ЗАРАФШОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА ФИНЛЯНДИЯЛИК ЎҚИТУВЧИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

ЗАРАФШОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА ФИНЛЯНДИЯЛИК ЎҚИТУВЧИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

ЗАРАФШОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА ФИНЛЯНДИЯЛИК ЎҚИТУВЧИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун, 20-октябрь куни шаҳар ҳокимлиги кичик мажлислар залида Финляндиялик  ўқитувчи билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда шаҳар ҳокими ўринбосари Обиджон Хакимов, вилоят ХТБ бошлиғи ўринбосари, шаҳар ХТБ мудири, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари, шаҳар умумтаълим мактаблари директорлари, ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда  фан ўқитувчилари иштирок этди.
Учрашувда Финландия таълим тизими ва соҳага доир маълумотлар берилди.
Учрашув сўнгида миллий анъаналарга биноан,  меҳмонга шаҳар ҳокимлиги томонидан миллий тўнлар совға қилинди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, жорий йилнинг 30 июнь куни Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов Финляндия давлатининг Оулу шаҳри мэри Пайви Лааяла хоним билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг кўмаги ва техник ёрдами билан видеоконференция алоқа орқали икки шаҳар ўртасида маданият, таълим, спорт ва истиқболли ишбилармонлик режаларни муҳокама қилиб, суҳбат якунида, ёзги таътиллар ўтганидан сўнг икки шаҳар ўртасида “биродарлик ришталари” тўғрисида битим имзоланишига, мазкур шаҳарларнинг аҳли учун барча соҳаларда ҳамкорлик қилишга қарор қилинган эди.




20-10-2022, 23:30
Вернуться назад