Қабул жараёнида сектор раҳбари ҳар бир фуқаро ва ёшларнинг мурожаатини бирма-бир тинглаб, ижойиб ҳал этилишига эътибор қаратди. Ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар моддий ёрдам, шартнома-тулови, имтиёзли кредит олиш, ишга жойлашиш ва бошқа масала ва муаммолар хамда таклифлар билдиришди.
Барча мурожаатлар назоратга олиниб, ҳуқуқий тушунча ва маслаҳатлар берилди, айрим масалалар жойида ҳал этилди, муддат талаб қилган мурожаатлар юзасидан тегишли маъсулларга уларни бартараф этиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.


